Ноябрь 30 2018

Мувозанат мезони

* Ер хаёт кемасидир. Унинг сузаётганлигини, тулкинлар огушида чайкалишини доимо хис килиб турамиз. У бурону туфонлар синовига азалдан дуч келганлигини, бундан кейин хам дучор булишлиги мукаррар эканлигини биламиз. Турли синовларга дуч келганда уз хаёт кеманг мувозанатини меъёрда саклай олишинг учун узинг мувозанат мезонига амал килишинг шарт!
* Узаро муомала-муносабат урнатиш жараёнида одамлар уртасида мусаффо бир “портал” борлигини хис этиш хаммага хам насиб этмаган булса ажабмас. У-хайрихохлик, хушфеъллик, самимийлик, камтарлик, кечиримлилик, хурмат-эътиборлилик, тавозеликдир. У яхшилик исташ, яхшилик тилаш, яхшилик кутиш, яхшилик улашиш хамкорлигидир. У одоб-ахлокка, хаёга йугрилган нурдир. Кимки унинг бутунлигига рахна солмокчи булса ундан узингни узокрок тутганинг маъкул;
* Одамийликнинг олтин коидаларидан бири, бу уз-узини тарбиялай олишлик, узини яхшилик томонга узгартириб тараккий топа олишликдир. Фикрини узгартира олмайдиган одам бунга кодир эмас. Фикрат олами факатгина яхши китобларга ошно була олган ва хаётдан тугри сабок ола олган кишиларгагина насиб этади;
* Кечиролмайдиган калб доги кетмайдиган матога ухшайди, матодаги догга кузи тушган кишининг таъби хира тортади. Бундай матодан воз кечиб дилхираликдан кутилиш мумкиндир. Аммо, кечиримлилик воситасини, унутмоклик тадбирини, авф усулини кулламас экансиз калбингиздаги дог сизни хам атрофингиздагиларни хам нохуш холатга солишда давом этаверади;
* Куни-кушничилик, кариндош-уругчилик, куда-андачилик муносабатлари узига хос ришталар билан богланган булади. Сиз хохлайсизми, йукми бу ришталарда якинлик, богликлик, алокадорлик, умумийлик, ухшашлик, манфаатдорлик кабилар мавжуд.
Бу мавжудликнинг асл мохияти силаи-рахмдир, мехр-окибатдир. Силаи-рахим булмаган муносабатларда адоват, разиллик, гаразлилик, куролмаслик каби кусурлар хукм суради. Бефарклик, бемехрлилик, бепарволилик шунчаки сохтакорликнинг куринишларидир;
* Инсондаги табиатнинг узгарувчанлигига булган хайрихохлик, хаётни борлигича кабул килишга булган хайрихохлик, турли феълли инсонларга нисбатан булган хайрихохлик, факат ва факат эзгулик хамда гузалликка булган хайрихохлик шукроналик белгисидир;
* Кечаги кунинг эшигини ёпишда хам, эртанги кунинг эшигини очишда хам узинг хаётга хамкорсан. Шундай экан бугунги куннинг имкониятидан окилона фойдаланиш куп жихатдан узингга боглик, яъни яхшилик оламининг хар бир кунига эшик кулфини очиб кира олишлик кулингдаги сен танлаган калитга боглик эканини унутма.

Муслима Ёдгорова 25.10.2018 йил

Ноябрь 30 2018

Кўнгил сўранг

Тану жон ичра ул кўнгил чўкмасин асло,
Кўнгилни кўтаринг илиқ сўз сўзлаб.
Оғриниб ғамдан андуҳ чекмасин асло,
Юзланинг сиз кўнгилга меҳрни кўзлаб.

Қовжираган гул каби кўнгил сўлмасин,
Кўнгилни яшнатинг яхшилик қилиб.
Жавобсиз саволларга мулки тўлмасин,
Кўнгилни сиз сўранг дардини билиб.

Кўнгил сузмоқ истаса поклик уммони,
Ва мусаффо кўкда муаллақ учгай.
Хотиржам макони ўз кўксинг-иймони,
Ранж чексанг юксалиб, самони қучгай.

Муслима Ёдгорова. 27.04.2017 йил.

Ноябрь 30 2018

Қалбим

Қалбимни қучгим келар оҳиста,
Боқсам кўзларида кўзларим ёниқ.
Тилаги: -“Доимо яхшилик иста”,
Унсиз имосида сўзларим ёниқ.

Қалбимни ёқсам машъала каби,
Ҳаёт йўлларимни нурафшон этиб.
Нурга қоришмоқ иймон талаби,
Тўлиб тошсам бас зарафшон этиб.

Қалбим кўшкига кўчаман хушёр,
Кўксим хонасида озод бир қушдек,
Қалб бисотига тўкилса ашъор,
Бонг уради у уйғоқ бир ҳушдек.

Муслима Ёдгорова 6.01.2018 йил