Июль 6 2018

Иқбол балқиб

Tўлқин эдим, тўлқинланиб оқавердим, оқсам
Борлиқ уммон, пўртанада меҳр жўшгайдир тўлиб.
Поклик шуьласига шўнғиб боқавердим, боқсам
Вақт кемаси сузгайдир шаксиз ўткинчи бўлиб.

Улкан меҳр тўлқинида қалбим қалқиб кетгудай,
Ва, етгудайин денгизларга қулочи, билсам.
Ёғдуларга чўмилган иқбол қалқиб кетгудай,
Гар, нурваш сеҳру қудратини назарга илсам.

Меҳр-мурувватдан яралган оламнинг ўзи,
Яхшилик уруғи сепилган кўнгил кўшкига.
Шодлик бағишлар меҳрибон инсоннинг сўзи,
Ошуфта бўлолганда меҳрнинг илиқ кўркига.

Меҳрни меҳрга, кўнгилга кўнгил улаб яшайлик,
Боғланган муқаддас ришталар узилмасин ҳеч.
Бу рангин дунёда пок истак тилаб яшайлик,
Яхши нияту амалларга бўлмасидан кеч.
Муслима Ёдгорова