28 февраля 2018

Эй кўнгил

Эй кўнгил, дур қўрғонингга киргим келади,
Қулфлоғлик дарчаларинг очгали кенгроқ.
Уфқингдаги шуълада нур кўргим келади,
Гил, тупроқ маъданига бўлгали тенгроқ.

Эй кўнгил, пок булоғингда қайнай қолсайдим,
Ҳиссиёт титроғида тебранса очун.
Тонгда саболаринг сасин илғай олсайдим,
Обод бўстонларингни безамоқ учун.

Эй кўнгил, кенгликларингда кенгайсам зора,
Ёр бағрида юз очган ранго ранг гулдек.
Вақт тинмайди излайверсам наззора,
Кўнгил кўчаларида адашган қулдек.

Эй кўнгил, ботинингга бир боққим келади,
Назари тушса агар гўзал, латоиф.
Мумтоз куйларингда сархуш оққим келади,
Дил ҳамда руҳ жон ила бирлашса латиф.

Эй кўнгил, жо бўлса агар сийратингда ҳилм,
Ҳатто туғ ҳилпирармиш баландлаб майин.
Толиблик истасанг Ҳақ ишқи — зиёли илм,
Камолга элтгай камтар бўлганинг сайин.

Эй кўнгил, бор дастхатингни ўқий олсайдим,
Адаб, ибратга қулоқ тутгали такрор.
Дардимга малҳам сўзларни тўқий олсайдим,
Ҳаёт ҳикматларига бўлгали иқрор.

Муслима Ёдгорова 6.01.2018 йил.



Опубликовано 28.02.2018 Муслима Ёдгорова в категории "Шеър

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.